
PyEXE YARATUVCHI V1.0 Программаси. Python файлларини. exe программага айлантириб беради.
Mahsulot tavsifi
Ушбу дастур — Python скриптларини профессионал даражада Windows .exe форматига ўтказиб берувчи қулай интерфейсдир. Бошловчи дастурчилар учун ўзлари яратган кодни синаб кўриш учун қулай восита. Ушбу дастур — Python скриптларини профессионал даражада Windows .exe форматига ўтказиб берувчи қулай интерфейсдир. Қуйида дастурдан фойдаланиш бўйича батафсил йўриқнома ва код хавфсизлиги бўйича муҳим тавсияларни келтириб ўтаман. Дастурни ишга туширгандан сўнг, қуйидаги кетма-кетликни бажаринг: Тилни танланг: Интерфейснинг юқори қисмида ўзингизга қулай тилни (Кирилл ёки Lotin) танланг. Асосий файлни танлаш (.py): Асосий файл (.py): бўлимидаги "Танлаш" тугмасини босинг ва асосий ишга тушурувчи Python файлингизни танланг. Иконка қўшиш (.ico): Агар дастурингизга махсус иконка бермоқчи бўлсангиз, Иконка (.ico): бўлимидан .ico форматидаги файлни танланг. Қўшимча файлларни қўшиш: Агар кодингиз ичида расмлар, аудиолар ёки .db базалари ишлатилган бўлса, уларни "+ Қўшиш" тугмаси орқали рўйхатга киритинг. Сақлаш жойи: Тайёр дастур қаерда пайдо бўлишини белгилаш учун Сақлаш жойи: бўлимидан папкани танланг. Созламаларни белгилаш: Onefile: Дастурни битта файл қилиб йиғади (қулай, лекин секинроқ очилиши мумкин). Windowed: Агар дастурингиз график интерфейсли (GUI) бўлса, консол ойнасини яширади. UAC Admin: Дастур ишга тушганда тизимдан администратор ҳуқуқини сўрайди. Яратиш: "🚀 EXE ЯРАТИШНИ БОШЛАШ" тугмасини босинг ва ўнг томондаги ойнада жараённи кузатинг.
Teglar
PyEXE YARATUVCHI V1.0 Программаси. Python файлларини. exe программага айлантириб беради.

Muallif
TECHMAN UZ
Tasdiqlangan sotuvchi