




jinoyat huquqi kazus
Mahsulot tavsifi
ЖИНОЯТ ҚОНУНЧИЛИГИГА ОИД КАЗУСЛАР Казус-1 Д.Каримов Қарши туман маъмурий судининг 19.08.2019 йилдаги карорига кура, Узбекистан Республикаси МЖтКнинг 474 -моддаси билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазосини ўтаб чиққанидан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг 05.04.2017 йилдаги № 2505 "б"-сонли буйруғига асосан, ундирувчи Юлдашева Мавлуда Латифовна фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун то улар вояга етгунига қадар ҳар ой жами даромадининг 1/3 қисми миқдорида алимент пули ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатига асосан М.Юлдашеванинг фойдасига 01.09.2019 йилдан 30.04.2020 йилга кадар жами 5.660.723 сўм алимент пулини тўлашдан бўйин товлаб келган. Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида таҳлил қилинг. 1. Жиноят субъектининг ҳаракатларини жиноят қонунчилигига кўра квалификация қилинг. 2. Жиноят субъектининг қилмиши бўйича жиноят таркиби объектив белгиларини муҳокама қилинг. 3. Жиноят субъектининг қилмиши бўйича жиноят таркиби субъектив белгиларини муҳокама қилинг. Казус-2 Шарипов Бахром Баратович 2023 йил 7-сентябрь куни соат тахминан 18- 00 ларда Самарканд шакар «Темир йул деккон бозори»нинг каршисида булган Рудакий кучаси 43-умумий ховлиси ёнида жойлашган сомсахонанинг олдида спиртли ичимликларни сотиш дўконига кириб, миқдорида вино истеъмол килиб, шу ерда бўлган фукаро Р.Каримов хам вино истеъмол қилиб, бироздан сўнг Б.Шарипов фуқаро Р.Каримов билан жанжаллашиб, жанжал давомида Р.Каримов Б.Шариповни оғизга олиб бўлмайдиган сўзлар билан ҳақоратлаб, уни костюмининг ташқи қисмида бўлган чўнтагидан 10000 сўмлик купюрани олиб, пештахтанинг устига қўйиб, шу ерда деволнинг ёнида териб қўйилган бўш шишаларнинг устига итариб юборган. Фуқаро Р.Каримов 10000 сум пулни пештахтага куйганида, бу ерда савдо килиб турган Зайнулин Сухроб Рустамович шу 10000 сумни олиб, Б.Шариповга кайтариб бериб, уларни жанжал килмасликларини ва дўкондан чиқиб кетишларини талаб қилган. Р.Каримов дўкондан чиқиб кетиб, дўкон ёнида жойлашган сомсахонанинг олдида турган 2 нафар фарзандлари қизи Цыганкова Ирина Викторовна ва вояга етмаган ўғли Цыганков Юрий Викторовичларнинг олдига келиб турган. Шу вактда, Б.Шарипов дўкондан чиқиб, Р.Каримов билан ўрталарида пайдо булган келишмовчилиги оқибатида, жамиятда юриш-туриш коидаларини касддан менсимасдан, жамоат жойида бўлишига карамасдан, фукаро Р.Каримовнинг ёнида турган фарзандлари – қизи Цыганкова Ирина Викторовна ва вояга етмаган ўғли Цыганков Юрий Викторовичларнинг кўзи олдида ўзида бўлган ошхона пичоғини чиқариб олиб, Р.Каримовни касддан ўлдириш максадида, қасддан пичок билан уни ҳаёти учун муҳим бўлган бўйин соҳаси ва кўкрагининг ўнг соҳасига бир мартадан уриб, воқеа жойидан қочиб кетган, Р.Каримов эса олинган тан жарохатлари натижасида шу ерни ўзида вафот этган. Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида таҳлил қилинг. 1. Жиноят субъектининг ҳаракатларини жиноят қонунчилигига кўра квалификация қилинг. 2. Жиноят субъектининг қилмиши бўйича жиноят таркиби зарурий ва факультатив белгиларини таҳлил қилинг. 3. Жиноят субъектининг ҳаракатларини тегишли Олий Суд Пленуми қарори асосида таҳлил қилинг. Казус-3 Д.Ширинов хусусий тарзда фуқароларнинг уйларида таъмирлаш ишларини бажариб келиб, ўзига шогирд сифатида Фарғона вилояти, Боғдод тумани, Дурманча қишлоғида яшовчи, 12.05.1999 йилда туғилган Қулпидинов Нодирбек Зоиржон ўғлини ишга жалб қилиб, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Ё.Каримов кўчаси - уйда устачилик қилиб келишган ва 05.07.2023 йилда Д.Ширинов ўзининг устачилик иш жараёнида ўзига тегишли бўлган электр пармалагичдан перфоратордан фойдаланиб келиб, электр пармалагични ишлатиш жараёнида унинг электр тармоғига уланиши ва тармоқдан электр токининг ҳаракатланиш жараёнида фуқароларнинг хавфсизлигига шикаст етказмаслигини таъминлаши лозим бўлиб, бундай хавфсизликни таъминламасдан, бахтсиз ходиса юз бериши мумкинлигини билиши шарт бўлиб, шундай бахтсиз ходиса юз бермаслигига асоссиз равишда ишониб, Шайхонтоҳур тумани Ё.Каримов кўчаси 19-уйда электр перфоратордан фойдаланаётган вақтда ҳовлида бўлган Н.Қулпидинов перфораторнинг электр тармоғига уланган қисмини ялангоёқ ҳолда босиб олиб, электр токи уриб, муолажа учун ТошМИ- шифохонасига олиб келинганда вафот этган. Суд тиббиёт экспертизасининг 01.08.2023 йилги 364-сонли хулосасига кўра, Н.Қулпидиновнинг ўлимига «электр токи ёки таъсиридан зарарланиш натижасида келиб чиққан асфиксия ҳолати ривожланишидан юз берган»лиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида таҳлил қилинг. 1. Жиноят субъектининг ҳаракатларини жиноят қонунчилигига кўра квалификация қилинг. 2. Жиноят субъектининг қилмиши бўйича жиноят таркиби объектив белгиларини муҳокама қилинг. 3. Жиноят субъектининг қилмиши бўйича жиноят таркиби субъектив белгиларини муҳокама қилинг. Казус-4 Одилов 2023 йил 21 сентябрь куни тахминан соат 20:00ларда Тошкент шахар, Юнусобод тумани, Г.Узоков кучаси, 10а-уйда жойлашган “Табассум” тўйхонаси орқа томонида бўла туриб, фуқаро Х.Мухамедовнинг уни ҳақоратлаб, уриб шахсиятига текканлиги натижасида у билан жанжаллашиб, жамоат жойида жамиятда юриштуриш қоидаларини қасддан менсимасдан, безорилик оқибатида Х.Мухамедовнинг баданига оғир шикаст етказиш мақсадида ўзида бўлган пакки пичоқ билан Х.Мухамедовнинг бел, қорин ва елка соҳаларига ўта шафқатсизлик билан бир неча марта уриб, тан жароҳатлари етказган. Ўтказилган судга оид тиббиёт экспертизасининг 11.10.2023 йилдаги 1251-сонли хулосасига кўра Х.Мухамедовга оғирлик даражаси бўйича “Оғир” тан жароҳати етказилганлиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида таҳлил қилинг. 1. Жиноят субъектининг ҳаракатларини жиноят қонунчилигига кўра квалификация қилинг. 2. Жиноят субъектининг қилмиши бўйича жиноят таркиби зарурий ва факультатив белгиларини юридик таҳлил қилинг. 3. Жиноят субъектининг ҳаракатларини тегишли Олий Суд Пленуми қарори асосида таҳлил қилинг. Казус-5 Д.Миронов узганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож килиш максадида, 2023 йил 30 июнь куни соат 9:00 ларда Қўқон шаҳар, Лойиҳавий кўчасида жойлашган “Ризқ барака” савдо мажмуасига келиб, одамлар тирбандлигидан фойдаланиб, бозорга савдо қилиш учун келган Хазратқулова Шахнозахон Вохиджон қизининг қўл сумкасидан киссавурлик йўли билан 1 дона нархи 2.000.000 сумлик "Red MI-7" русумли телефон аппаратини яширин равишда талон-торож қилган. Бундан ташқари, судланувчи Д.Миронов хавфли рецидивист бўлгани ҳолда, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон торож қилиш мақсадида, 2023 йил 17 октябрь куни соат 11:30 ларда Қўқон шаҳар, Лойиҳавий кўчасида жойлашган “Ризқ барака” савдо мажмуасига келиб, одамлар тирбандлигидан фойдаланиб, савдо қилиш учун келган Турдиматова Ўғилой Кучкаровнани эгнидаги кўйлаги чўнтагидан киссавурлик йўли билан 1 дона нархи 3.000.000 сумлик "Samsung 03" русумли телефон аппаратини яширин равишда талон-торож қилган. Бундан ташқари, судланувчи Д.Миронов хавфли рецидивист бўлгани ҳолда, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, такроран, 2023 йил 19 октябрь куни соат 23:50 ларда Қўқон шаҳар “Истиқлол” савдо мажмуасига келиб, савдо қилиш учун келган фуқаро Ахмедова Сарвиноз Саиджон қизини савдо билан чалғиб турганидан фойдаланиб, палтоси чўнтагидан киссавурлик йўли билан 1 дона нархи 4.250.000 сумлик "Samsung А20" русумли телефон аппаратини яширин равишда талон-торож қилган Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида таҳлил қилинг. 1. Жиноят субъектининг ҳаракатларини жиноят қонунчилигига кўра квалификация қилинг. 2. Жиноят субъектининг қилмиши бўйича жиноят таркиби зарурий ва факультатив белгиларини юридик таҳлил қилинг. 3. Жиноят субъектининг ҳаракатларини тегишли Олий Суд Пленуми қарори асосида таҳлил қилинг.
Teglar
jinoyat huquqi kazus

Muallif
Saloxiddin Abdullayev
Tasdiqlangan sotuvchi